МДҲ мамлакатларида Россия болалар университети пайдо бўлади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишУрок русского языка
Урок русского языка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Бу Россиянинг болалар ва МДҲдан бўлган ўсмирларга мўлжалланган биринчи тизимли таълим лойиҳасидир.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Россотрудничество МДҲ мамлакатларида Россия болалар университетини ташкил этишга киришди. Бу ҳақда Россиянинг Жануби-Ғарбий давлат университети матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу Россиянинг болалар ва яқин хорижий мамлакатлардан бўлган ўсмирларга мўлжалланган биринчи тизимли таълим лойиҳасидир. Таълим икки йил давом этади.
“Болалар университети болаларга мактаб ўрнини босишга даъвогарлик қилмайди. Унинг вазифаси болаларни илм-фан бу жуда қизиқ ва мароқли эканига ишонтиришдан иборат. Универститет тайёрлаш йўналишлари – табиий илмий ва техник фанлари. Онлайн формат ўқишга ёш талабаларни учта ёшига қараб бўлинган гуруҳни жалб қилишга ёрдам беради: 7-9, 9-11 ва 12-14 ёш”, - дейилган хабарда.
Ўқитувчилар болаларга қийин илмий ва техник муаммолар ҳақида содда ва қизиқ сўзлаб беришлари айтилмоқда.
Лойиҳани Россиянинг Жануби-Ғарбий давлат университети ишлаб чиққан. Биринчи босқичда Россия болалар университетининг асосий воситаларини яратиш зарур – порталда ўқув материаллари мавжуд бўлишидан ташқари ўқитувчиларнинг талабалар билан билан тезкор мулоқоти таъминланиши лозим.
rchu.org сайтида Россия билимлари базаси, машғулотларга оид маълумотномалар, талаба болаларнинг энг қизиқ саволларига жавоблар ва бошқа кўплаб нарсалар жойлаштирилади. Портални 5-7 ноябрь куни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Биринчи бўлиб Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган болалар таълим олиши мумкин.
Приемная кампания  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Шевцов: Россотрудничество барча МДҲ мамлакатлари учун квоталарни кўпайтиради
Лойиҳанинг асосий мақсади Россия таълимини хорижда тарғиб қилиш, Россия техника университетларининг хорижлик талабаларин эрта тайёрлаш учун шароитлар яратишдир. Таълим рус тилида олиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0