Иқтисод

Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 1 млн тоннага етказмоқчи

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишПродавец раскладывает товар
Продавец раскладывает товар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Сардор Умурзаков Максим Решетников ҳамраислигида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 2030 йилга бориб 1 млн тоннагача етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро йиғилишида маълум қилди.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида ўтказилган йиғилишда ўзаро савдони ривожлантиришнинг ижобий тенденциялари муҳокама қилинди.
В Ташкенте состоялась встреча сопредседателей Узбекско-Российской Межправительственной комиссии (МПК) по экономическому сотрудничеству - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Иқтисод
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги “Агроэкспресс” ноябрь ойида йўлга қўйилади
Бу борада ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича улкан имкониятлар борлиги қайд этилди. Жумладан, совутгичли вагонлардан ташкил топган темир йўл поездларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жадал етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳаси Ўзбекистон-Россия савдосини ривожлантириш драйверига айланиши мумкин.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан янги узилган мева ва сабзавотларни биринчи марта етказиб бериш жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарига режалаштирилган.
“Бизнинг муштарак мақсадимиз 2030 йилга бориб мамлакатларимизга темир йўл орқали 1 млн тонна маҳсулот етказиб беришдир”, - деди Россия вазири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 624,9 млн долларлик 1,1 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Шундан 289 минг тоннаси Россияга жўнатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала