Ўзбекистонда электромобиллар импорти бир неча баробарга ошди

© Tesla Motors / Медиабанкка ўтишКомпания Tesla представила новые модели электромобилей
Компания Tesla представила новые модели электромобилей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Статистика қўмитаси хабарига кўра, мамлакатда электромобиллар импорти қарийб 7 бараварга ошган
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистонда тўққиз ой давомида 558 та электромобил импорт қилинган.
Ўзбекистонда 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида электромобиллар импорти қарийб 7 бараварга ошган. Тўққизта хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 558 та электромобил импорт қилинган.
Автомобили Тесла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
“Улов дегани қувватли бўлса-да”: Ўзбекистонда электромобиллар қанчалик харидоргир?
Электромобил импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 476 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонга хориждан жами 131 та электромобиль импорт қилинган. 2018 йилда бу кўрсаткич – 13 тани, 2019 йилда – 39 тани ташкил қилган эди.
Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
Хитой – 499 та; Туркия – 24 та; Литва – 13 та; Германия – 8 та; AҚШ – 6 та; Корея – 5 та; Испания – 1 та; Россия – 1 та; Гонгконг – 1 та.
2021- йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон хориждан 57 та электромобил импорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0