Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди

© Unsplash / Claudia SorayaСилуэт женщины. Иллюстративное фото
Силуэт женщины. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Низомий номидаги педагогига университетида декан ўринбосари томонидан талаба қизга нисбатан содир этилган тегажоғлиқ ҳолатидан сўнг шундай вазиятларнинг олдини олишга хизмат қиладиган ишонч телефони ишга туширилди
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимда ишлаётган ёки таҳсил олаётган талаба қизлар, аёл ходимлардан уларга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлса ёки гувоҳи бўлган бўлса, ҳеч иккиланмай 1006 ишонч телефони ёки @himoya_otv_bot телеграм ботига мурожаат қилишларини сўрамоқда.
Вазирлик ёзишича, мурожаат қилувчиларнинг шахси ва шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Саида Мирзиёева зўрланишига бир баҳя қолган қиз воқеасига муносабат билдирди
Зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, Низомий номидаги педагогика университетида таҳсил олдагина талаба қиз "Зулфия" мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари А.Б.нинг олдига ёрдам сўраб кирганида талаба қизга нисбатан зўрлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар амалга оширилган, сўнгра ожиза 2-қаватдан улоқтирилган.
Мазкур ҳодиса оқибатида шифокорлар, жабрдийдага тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши ташхисини қўйишган.
Ҳозирда университет декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 105-модданинг биринчи қисми ва 118-модданинг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда уни қамоққа олиш чораси кўрилган.
Мазкур воқеа жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳодиса Гендер тенгликни таъминлаш бўйича республика комиссияси аъзоси, Миллий масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, масс-медиа фонди раиси Комил Алламжоновлар томонидан ўта кескин қораланди.
Янгиликлар лентаси
0