Ҳодисалар

Ўзбекистонга автобус олиб кириб, сотиб юборган фуқарога ярим миллиард жарима белгиланмоқда

© Unsplash / Hobi industriАвтобус, иллюстративное фото
Автобус, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Автобус олиб чиқилмагани аниқлангач, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тадбирлар олиб боирлагнда автобус алоҳида қисмларга ажратилган ҳолда сотиб юборилганлиги аниқланган.
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистон божхона хизмати ходимлари Қонунчилик талабларини четлаб ўтишга бўлган уринишни фош этишди.
Хабарда айтилишича, 2019 йил Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги “СЕТРА 422215HD” русумли автобус олиб кирилган.
“Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома” асосида олиб кирилган бўлиб, ҳозирги ушбу транспорт шу кунга қадар қайтариб олиб чиқиб кетилмагани аниқланган.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида автобус алоҳида қисмларга ажратилган ҳолда сотиб юборилганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра ушбу автотранспорт воситасига 541 854 128 сўмлик божхона тўловлари тўланиши лозим.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Транспорт воситаларининг божхона чегаралари орқали вақтинча олиб кирилиши ва белгиланган муддатларда олиб чиқиб кетилиши устидан божхона органлари томонидан назорат механизмлари ишлаб чиқилган.
Жумладан, Республикадаги амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон ҳудудида транспорт операцияларини амалга ошириш муддатида, лекин олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан кўп бўлмаган муддатга божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилинган ҳолда бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала