Икки трлн қарздорлик: бу пуллар ўзбекистонликлардан мажбурий тарзда ундирилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРаботник ТЭЦ стоит у монометров в машинном зале
Работник ТЭЦ стоит у монометров в машинном зале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Аҳолининг фақатгина 50-60 фоизи иссиқлик таъминоти тўловларини мунтазам амалга ошириб боради
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Бугунги кунга келиб ўзбекистонликларнинг иссиқлик энергиясидан дебитор қарздорлиги 2 трлн 100 минг сўмга етган. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди.
Маълум бўлишича, аҳолининг иссиқлик таъминоти корхоналарининг газ, электр ва совуқ сувдан қарзи эса — икки ярим триллион сўмни ташкил этган.
Мазкур қарздорликни ундириш учун 20 га яқин иссиқлик таъминоти корхонаси жойларга чиқиб, аҳолига тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Иложи бўлмаган ҳолларда эса ёзма огоҳлантиришлардан сўнг, суд органларига мурожаат қилиб, мажбурий тартибда ундириш чораларини кўришмоқда.
Қайд этилишича, фақатгина 50-60 фоиз аҳоли мунтазам равишда тўловларни амалга ошириб боради. Қолган 35-40 фоиз аҳолига бундай чоралар кўрилмаса, тўловларни ундириш имконияти жудаям паст.
Янгиликлар лентаси
0