Қашқадарёда газ баллони портлаши оқбитида “Nexia” йўқ бўлиб кетди

взрыв газ баллона  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ва унда бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олишган
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Қашқадарё вилоятида “Nexia” автомобилининг газ балонида портлади. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 27 октябрь куни, соат 13:30 да вилоятнинг Чироқчи туманида жойлашган “Файз” чойхона биносининг рўпарасида рўй берган. У ерда тўхтаб турган “Nexia” автомобилига ўрнатилган газ баллон портлаб кетган.
Бунинг оқибатида автомобиль ичида бўлган 2002 йилда туғилган ҳайдовчи ва 1 нафар автомобиль йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.
Aйни вақтда вилоят ИИБ, ФВБ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0