Вояга етмаганлар расмларини Google’дан ўчиришини талаб этиш мумкин

© Pixabay / SimonGoogle
Google - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Расмлар интернет тармоғидан буткул ўчиб кетмайди
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Американинг Google компаниясидан қидирув тизимида аниқланган вояга етмаган шахсларни расмларини ўчириши бўйича талабни қабул қилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Ҳар бир ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс ва уларнинг ота-онаси ёки васийси энди суратларни қидирув натижаларидан олиб ташлашни сўраши мумкин”, – дейилади Google блогида.

Хабарда айтилишича, расмлар ўчирилган тақдирда фақатгина “расмлар” дейилган қисмида кўринмайди, лекин уларнинг буткул интернет тармоғидан ўчирилиши ҳақида гап кетмаяпти.
Компания қайд этишича, мазкур янгилик ёшлар учун “ўзларининг интернетдаги қолдирган изларини яхшироқ назорат қилишларига имконият яратади”.
Янгиликлар лентаси
0