Иқтисод

Хорижий валютада юқори фоизда кредит олган тадбиркорларга ёрдам берилади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Айрим критиерийларга мос келадиган хорижий валютада олинган кредитлар фоизларини тўлашда тадбиркорларга давлат жамғармасидан ёрдам берилади.
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда компенсация берилади. Бу ҳақида 27 октябрь куни қабул қилинган 5268-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга кўра, хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилишида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
эквиваленти 1 миллион АҚШ долларидан ошмаслиги;
фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаслиги керак.
Ана шундай кредитлар фоизининг маълум қисмини қоплаш бўйича давлат жамғармасидан ёрдам берилади.
"Асосий ставкадан ошадиган, лекин 5 %дан кўп бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этилади", - дейилган хабарда.
Ундан ташқари, 2021 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала