Дунёда

Huawei компанияси россиялик олимлар билан юқори технологияларни яратишади

© Пресс-служба компании HuaweiДэниел Чжоу
Дэниел  Чжоу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
2020 йил март ойида Huawei ўз стратегиясини тақдим этди, унинг амалга оширилиши компания ва унинг россиялик ҳамкорларига – “Ягона рақамли келажак ҳамжамияти” ни яратишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Huawei компанияси Россия билан инновацияларни ривожлантириш бўйича барқарор ахборот коммуникация технологиялар соҳасида ҳамкорлик олиб боради. Шунингдек, мамлакатда юқори малакали IT-мутахассисларни тайёрлаб беришда амалий ёрдам кўрсатади, бу ҳақда Huawei компаниясининг Евроосиё минтақасидаги президенти Дэниел Чжоу маълум қилди.
У Huawei компаниясининг “Рақамли бирлашма 2021” (Huawei Digital Community Conference2021, HDCC) онлайн тарзда ўтган конференциясини очиб берган ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Бу йирик анжуманда тадбиркорлар, экспертлар ва сиёсатчилар ахборот коммуникация технологиялар соҳасидаги рақамлаштириш тенденцияларини муҳокама қилишди.

Ўзгаришлар билан ҳамоҳанг бўлиш

Дэниел Чжоу хабар беришича, 2020 йил март ойидан бошлаб Huawei компанияси 1,1 миллиард долларга тенг саноат қурилмаларини РФга экспорт қилган.
РФнинг ахборот-технологиялар тармоғи учун 15.200 нафар мутахассисларни тайёрлаб берган, бундан ташқари, 1,5 минг 5G технологияси экспертлари ва 5 минг нафар сертификатланган IT/IP мутахассисларни тайёрлаб берди.
“Huawei халқаро миқёсда операторлар билан ҳозирги кундаги 5G тармоғини яратиш бўйича яқин ҳамкорлик олиб боради. Дунё бўйлаб 700 дан ортиқ шаҳарлар ва 267 та компаниялар Huawei’ни ҳамкор сифтида танлаб, рақамлаштиришни трасформация қилинишида шерик сифатида кўрмоқда, қолаверса, 5GtoB экосистемаси ҳам яратиш жараниёда турибди”, – деди у.
Бундан ташқари, бу йўналишдаги жадал ривожланиш, Huawei Cloud иккинчи ўринни эгаллаши ҳам мақдовга сазавордир. Хитойда эса 5 ўринда муқим жой олди.
“Жорий йилнинг биринчи ярмида ўсиш кўрсатишларида барқарорлик сақланиб қолинди: тушим 49,6 млрд долларга тенг бўлди, ундаги соф фойда эса 9,8 фоизни ташкил қилди”, – деди Чжоу.
Чжоу сўзларига кўра, 2020 йил март ойида Huawei “ягона рақамли келажак ҳамжамияти” номланган ўз стратегиясини тақдим қилди, унинг реализацияси компанияга ва унинг россиялик ҳамкорларига ягона рақамли ҳамжамиятини ташкил этишга ёрдам қилади, бунинг асосий мақсади, Россиянинг АКТ-саноатини равнақ топишига ва рақамли иқтисодиётни йўлга қўйиш ва соҳаларни рақамлаштиришдаги трансформацияси учун хизмат қилади”.
Мазкур стратегиянинг амалда тадбиқ этиш бўйича, Covid-19 пандемияси бўлишига қарамасдан бир ярим йил тинимсиз ҳаракатлар оқибатида Huawei ва унинг россиядаги ҳамкорлари яхши натижаларга эришдилар.
Смартфон Huawei Mate 20 Pro - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2020
Колумнистлар
Ҳар томонлама сиқувга олинди. АҚШ Huawei блокадасини кучайтирмоқда
АФК “Система”нинг бир бўлими бўлган Sitronics Group билан биргаликда Huawei негизида биринчи сервер яратдик. Шунингдек, ойлик ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 минг бирликка тенг бўлган 3 та серверлар моделини яратдик”, – дея таъкидлади Чжоу.
“Қолаверса, Huawei ва “Сбер” биргаликда “ақлли кампус”нинг комплекс ечимини ҳосил қилишди, офисдаги ишларни ва бошқарувни унумдорлигини оширишга хизмат қилади. “Мисол тариқасида овозли ёрдамчини олишимиз мумкин, “Сбер Салют”, “ақлли” соатлари Huawei экранларига ўрнатилган, ёки бўлмасам, “ақлли” соатларни мисол қиламиз, уларда геолокация, мусиқа, ижтимоий тармоқлар ва электрон тўловларни амалга ошириш мумкин”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, 5G’ни лицензиялаш жараёни ва бешинчи авлод тармоқларини қурилиши яқинлашаётган бир пайтда, саноат ва операторлар бизнес ва фойдаланувчилар учун келажакдаги сценарийларни синаб кўриш учун хизмат қиладиган 5G, синов полигонларига муҳтожлик сезмоқда.
"Ушбу лаборатория оператор ва ҳамкорлар билан иловалар ишланмалари ва тармоқларини интеграция қилиш ва уларни инновацияларини амалга тадбиқ этиш, 5G тармоғини тестдан ўтказиш, текшириш, шунингдек, янги сердаромад моделларини ўрганиб чиқишдир”, – деди Чжоу.

Уч миллионлик бозор

Анжуманда SberData бошқарувчи директори Борис Рабинович таъкидлаганидек, Huawei билан ҳамкорлик “Сбер” ва унинг мижозлари учун кенг истиқболларни очмоқда.
“Биз маълумотларни сақлаш нархини тўрт баробарга қисқартириб, фойдаланувчилар сонини кўпайтирмоқчимиз. Бу жуда юксак мақсадлардир. Huawei билан ҳамкорлигимиз туфайли биз SberCloud булут платформасининг хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратдик ва ҳафтадаги етти куннинг, туну-кунида, унинг қўллаб-қувватлашни ташкил этдик. Биз Россияда биринчи бўлиб бундай ёрдамни тақдим этдик. Биз барча хизматлардан фойдаланмаймиз. Бу фақат бошланиши. Ҳаммаси бўлиб, 50 дан ортиқ хизматлар бўлади ”, – деди Рабинович.
Ўз навбатида, АФК “Система”нинг стратегиялар бўйича ижрочи директори Илья Этко халқаро ҳамкорликнинг россиялик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари учун афзалликларини таъкидлаб ўтди.
Логотип компании Huawei - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Жамият
Экспертлар Huawei конференциясида рақамлаштиришдаги трендларни муҳокама қилишади
“Кейинги ўн йил ичида янги хизматлар сони кўпаяди. Уларнинг барчасини битта компания томонидан ишлаб чиқиш имконияти бўлмайди. Шу сабабли, мижозга турли хил хизматларни тақдим этишда, ҳам минтақавий, ҳам халқаро ҳамкорликнинг роли муҳим бўлади. Бозор жуда юқори рақобатдош ва жуда мураккабдир. Лекин, бунга арзийди, албатта, чунки ўн йил ичида у қарийб 3 триллион долларга баҳоланган. Ушбу бозорда рақобатдош устунликни шакллантира оладиган компаниялар жуда катта ўйинда иштирок этадилар ”, деди Этко.
"Ростелеком" ОАЖнинг стратегия ва ривожланиш бўйича директори Олеся Мамчур рақамлаштириш нафақат бизнес, балки давлат, айниқса тиббиёт ва соғлиқни сақлаш каби соҳалар учун ҳам муҳимлигини таъкидлади.
“Рақамлаштиришнинг муқобил йўли – бу соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда юқори сифатли давлат хизматини йўлга қўйишдир.
Фуқароларнинг маълумотларини битта сервисда сақлаш ва уларни Россиянинг исталган жойидан олиш имкониятидир. Бу ерда биз ечимини топишимиз лозим бўлган муаммо ётади ", – деди Мамчур.
Мунозараларда Даниел Чжоунинг қўйидагиларни таъкидлади,
“Россиянинг асосий муаммоси – масофалардир. Тахминан 20% Москва ва Санкт-Петербургда яшайдиган фуқароларнинг ҳаётини рақамлаштириш даражаси юқори бўлса, Узоқ Шарқ ёки Шимолда кўплаб сервислар ҳали мавжуд эмас”.
“Бизлар, Ростелеком, МТС билан бутун Россияни қамраб олиш учун ҳамкорлик қилишимиз мумкин. Биз ишлаймиз ва унинг масофаларини ҳисобга олган ҳолда Россия учун энг мос келадиган тармоқни яратишда энг самарали ечимларни топамиз ”, – деди у.

Янги технологияларни старти

Ялпи мажлис доирасида Россияда Nof+ технологиясининг рамзий бошланиши бўлиб ўтди. Huawei компаниясининг маълумотлар, коммуникациялар, маркетинг ва сотиш бўйича вице-президенти Лю Чжанминнинг сўзларига кўра, Nof+ – бу тармоқ, маълумотларни сақлаш тизимининг ечимидир.
“Бугунги кунда иловалар катта ҳажмдаги ахборотларни генерация қилади, бу эса тармоқлар ва маълумотларни узатиш тизимларига катта юкдир. Сўнгги 5 йил ичида сақлаш платформаларининг жадал ўсиши, булутли ечимларнинг динамик ривожланиши кузатилган. Тезкор флеш-тўплагичлар, қаттиқ дискларни самарали равишда алмаштирди. Сақлаш тизимларини янгилагандан сўнг, кўплаб мижозлар тармоқ ресурсларининг етишмаслик муаммосига дуч келишмоқда", – деди Чжанмин.
Унинг сўзларига кўра, Nof+ тизими нафақат катта маълумотларни сақлашни таъминлабгина қолмай, анъанавий тармоқлардан, потенциал бўйича ҳам, тезлиги бўйича ҳам сезиларли даражада ўзиб кетади. Катта маълумотлар Ethernet тармоғи орқали йўқотишларсизузатилади.
“Биз дуч келадиган баъзи қийинчиликларда тармоқнинг ўтказишдаги қобилиятини ошириш ва маълумотларни узатишга эҳтиёжи мавжуд. Huawei сақлаш тизимлари ва бошқа сақлаш қурилмалари учун ўз ечимини таклиф қилди. Мутахассисларимиз кенг қамровли тест ўтказдилар ва жуда қизиқарли натижаларга эришдилар. Nof+ ҳозирда бозордаги энг янги технология. Биз уни биринчи бўлиб сотиб олдик”, – деди Merlion компаниясининг техник директори Мигел Антонов.

Халқаро миқёсга қандай сакраш мумкин

HDСС кўргазмаси доирасида экспертлар, расмийлар ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари муҳокама майдончаларида учрашиб, соҳани ривожлантириш истиқболларини, жумладан, АКТ соҳасида маҳаллийлаштириш муаммоларини муҳокама қилишди.
Аввал хабар қилинганидек, бош вазир Михаил Мишустин август ойи охирида Россиянинг радиоэлектрон маҳсулотларига талабни шакллантиришга бағишланган йиғилишда сўзга чиқиб, йил охирига қадар камида 10 платформалараро тармоқ лойиҳалари амалга оширилишини айтиб ўтган. Электрон саноатни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг барча тармоқларига жорий этишнинг маҳаллий ечимларини айтиб қўшимча қилган.
“Лойиҳалар Бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко бошчилигидаги комиссия президиуми ҳузурида тузилган Жамоатчилик эксперт кенгашида кўриб чиқилмоқда. Ушбу кенгаш таркибига 30 нафар бизнес вакиллари киради. Айни пайтда турли йўналишлар бўйича ўн иккита малака марказлари яратилган бўлиб, улар аллақачон мавжуддир ва улар ҳали ҳам шакллантирилмоқда (ақлли уй, робототехника). Кўриб чиқилаётган ва маъқулланган лойиҳалар 50 фоизгача субсидия олиш имкониятига эга”, — деди рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий ахборот воситалари вазири ўринбосари Андрей Заренин.
Дэниел  Чжоу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Россия
Дэниел Чжоу: Huawei компанияси россиялик олимлар ишланмаларидан манфаатдор
Юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга шиддат билан кириш усулларидан бири Sotronics Group томонидан таклиф қилинган.
“Биз ишлаб чиқарувчилар назарида анча ёш компаниямиз. Бизда сифатли илмий-тадқиқот марказини яратиш ва рақобатбардош маҳсулотлар яратиш учун вақтимиз йўқ эди, шунинг учун биз Huawei билан ҳамкорликка киришдик. Энди бизда бозорга тезда кириш, интеллектуал мулкка сармоя киритиш имконияти мавжуд. Энди ҳамма ҳам бир хил рус процессорларига жуда кўп сармоя кирита олмайди, чунки етказиб бериш муддати узоқ ва сиз буюртмаларингизни олиш учун пулни "музлатиб қўйишингиз" керак ", – деди Sitronics Group компаниясининг ахборот-коммуникациялар ваалоқа бўйича вице-президенти Александр Трохин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала