Жамият

Коронавируснинг янги “АY.4.2” штаммидан ҳимояланиш учун нима қилиш керак - Атабеков жавоби

© Министерство здравоохранения республики УзбекистанГлавный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков
Главный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Коронавируснинг турли янада юқумлироқ, янада хавфлироқ янги штаммлари пайдо бўлмоқда. Уларга қарши ягона кураш воситаси вакцина ва оммавий иммунитет - Атабеков.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Коронавируснинг янги “АY.4.2” штаммининг Ўзбекистонга кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалиш хавфи борми? Унга қарши курашиш учун бизда қандай имкониятлар бор?
Ушбу ва бошқа саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Атабеков жавоб берди.
- COVID-19нинг қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Яъни вирус ўзини сақлаб қолиш учун қайта-қайта янгиланишга уриняпти. Аслида табиатда учрайдиган барча вируслар ўзгарувчанликка мойил. Баъзи тадқиқотчилар SARS-CoV-2нинг 5000 тадан 7000 тагача бўлган мутацияга учраган шакли борлигини даъво қилишади.
Шу пайтгача одам организмига мослашишга уриниш натижасида коронавируснинг бир неча штаммлари пайдо бўлгани тасдиқланган. Хусусан, “альфа” (британча) , “бетта” (африканча), “гамма”, “йота”, “лямбда”, “дельта” (ҳинд), “дельта плюс” каби штаммлари алоҳида ажратилган."Дельта" штамми Ҳиндистонда аниқланган бўлиб, ҳозир сўз юритаётганимиз "АY.4.2" штамми "дельта" штаммининг янги мутациясидир.
"ЖССТ маълум қилишига кўра, коронавируснинг янги "АY.4.2" штамми олдинги штаммаларга қарагандан янада юқумлироқ бўлиб, зарарланган бир кишидан 9 кишигача юқиши мумкин, жумладан олдин коронавирусга чалинганларга ҳам. Ҳозирча ушбу штамм Британияда кўпроқ аниқланмоқда".
- Унутмаслик керакки, дунёда пайдо бўлган вирусларнинг яшаш учун кураши табиий жараён. Орамизда “менга вирус юқмайди”, “мен ўтган йили касалланганман”, "энди касал бўлмайман", деб юрганлар янги, кучли, одам организмига мослашган штаммларга йўлиқиши эҳтимоли бор,- дейди Атабеков.
Янги штаммларга қарши курашиш ҳақида гапирсак, дунё олимлари томонидан яратилаётган вакциналар вирус штаммларининг асосида турган SARS-CoV-2га қарши ишлайди. Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.
Коронавируснинг қайси штаммига қарши курашишдан қатъи назар, оммавий иммунитет шакллантирилса, касалликни енгиб ўтиш мумкин.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 25 миллионан ортиқ 6 хил вакцина олиб келинган. Вакцина олиши белгиланган фуқаролардан 62%и - камида биринчи доза, 40%и - камида иккинчи доза ҳамда 20%и - тўлиқ вакциналаниб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала