Сиёсат

Нарбаева ва Матвиенко телефон орқали мулоқот қилди

© SputnikВалентина Матвиенко и Танзила Нарбаева
Валентина Матвиенко и Танзила Нарбаева  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Мулоқотда парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон-Россия алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берди.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Томонлар парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон-Россия алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берди.
Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Владимир Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
13-15 октябрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Учинчи Евроосиё аёллар форуми якунлари ва россиялик сенаторларнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссиялари таркибидаги, шу жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясидан халқаро кузатувчилар гуруҳидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.
Россиялик кузатувчиларнинг Ўзбекистон президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирилди.
Шунингдек, томонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ҳамда меҳнат миграцияси, таълим ва парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг олтинчи мажлиси якунларини юқори баҳоладилар.
Икки мамлакат ўртасидаги ишончли ва мунтазам мулоқот кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала