Ўзбекистон ички бозорида ип-калавага "ажиотаж" талаб пайдо бўлди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишТекстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Oбуна бўлиш
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси нархларнинг кескин ошишига қарши қабул қилган чоралари амал қилмаган ҳолда, ноябрдан ип-калава экспорти учун қўшимча тўлов жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ўзбекистон ички бозорида сентябрь ойидан бошлаб ип-калавага талаб кескин ўсди, деб хабар қилмоқда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси.
Хабарда айтилишига кўра, талаб ўсишига жаҳон бозорида пахта ва ип калава нархи ошиши ва туркиялик харидорлар томонидан талабнинг ортиши сабаб бўлган.

"2021 йил сентабрь ойидан бўён пахта ва калава ип нархларининг жаҳон бозорларида кескин ўсиши ва Ўзбекистон ип-калавасига хорижий ҳамкорларнинг (биринчи навбатда Туркиядан) талаби ортиши натижасида ички бозорда ип-калава учун "асоссиз ажиотаж" кузатилмоқда", - дейилган хабарда.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳамда ўтказилган таҳлил ва маслаҳатлар асосида қуйидаги ишларни амалга оширишга қарор қилган:
ҳафтасига бир марта пахта толаси ва ип-калава ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш (етказиб берувчилар кесимида таклифлар алоҳида берилади);
пахта толаси нархларининг спекулятив ўсишини чеклаш механизмини жорий этиш (дунёнинг етакчи хом ашё биржалари билан ўхшашлигига кўра) мақсадида унинг бошланғич нархини Нью-Йорк котировкалари (ёки нархлар тушиб кетганда пахта хом ашёси таннархи асосида) даражасида белгилаш ва унинг энг юқори нархини "Cotlook"нинг "А" индексида чеклаш;
пахта толаси, синтетик ва сунъий толалар, шунингдек ип-калава импорти ҳажмини кенгайтириш;
ип-калава истеъмолчиларини айланма маблағ билан таъминлаш амалиётини кенгайтириш, пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган қўшилган қиймат занжири бўйича ҚҚСни қайтариш механизмларини мукамаллаштириш ва тўлашни кечиктириш ҳамда ички бозорга сотиладиган калава ип ҳажмларидан даромадни фойда солиғидан озод қилиш бўйича таклифлар киритиш.
Шунингдек, юқорида белгиланган чоралар амал қилмай, ички бозорда ип-калава ҳажми барқарорлашмаган холда, 2021-йил ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилади (корхоналар ва ассортиментлар кесимида).
Малумот учун: Ўзбекистонда ойига ўртача 71 минг тонна хар хил турдаги калава ип ишлаб чиқарилади. Шундан ўртача 28 минг тоннаси ички бозорга мунтазам еткзиб бериб турилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0