Жамият

Ўзбекистон Конституцияси – мустақиллик ва барқарорлик рамзи

© Хокимият Окдарьинского районаКонстиутция Республики Узбекистан
Констиутция Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўн иккинчи чақириқ билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистонда 8 декабрь умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинади.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституция қабул қилиниши баробарида мустақилликнинг ҳуқуқий тамал тоши ўрнатилган.
Ўзбекистон Конституцияси яратилиш жараёнида қайсидир давлатдан кўр-кўрона кўчириб олинмаганлини ҳам инобатга олиш керак. Ўзбекистон Конституцияси энг тараққий этган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган.

Конституциянинг юридик кучи

Конституцияга кўра, Ўзбекистон – Президентлик бошқарув шаклидаги суверен демократик республика ҳисобланади. Конституцияда давлатни, жамиятни ривожлантиришнинг демократик омиллари белгилаб берилган бўлиб, унда Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши кўрсатиб ўтилаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга: Ўзбекистон Республикасининг президенти Конституцияга, қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар, фармойишлар қабул қилади.
Ўзбекистон Конституциясида Ўзбекистон президенти, фуқаролар томонидан умумий, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланиши белгиланган.
© Sputnik / Рамиз БахтияровКонституция кунига бағишланган концерт
Концерт в честь Дня Конституции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Конституция кунига бағишланган концерт
Ўзбекистон Конституциясида жамият ҳамда давлатнинг ҳаётидаги энг муҳим масалалар умумий овоз (референдум) га қўйилиб, ҳал қилинади.
Конституцияда Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ҳамда президенти иш олиб бориши кўзда тутилган бўлиб, Давлат ҳокимияти эса учга – қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинади.
Ўзбекистон Конституциясида, давлат, ўз фаолиятини инсон ҳамда жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолатга қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Бироқ, Республика ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ҳамда элатларнинг тиллари, урф-одатлари уларнинг анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши, ривожланишлари учун шарт-шароит яратилиши ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлибгина қолмай, ўз ҳудудида ва унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди.
Конституция, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанлари ичида эркин ҳаракатланишлари, истаган жойларига кўчиб бориб яшаш ҳуқуқларини ҳам кафолатлайди.
Конституцияда, ҳар ким эркинлик ҳамда шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги кўрстилган. Унга кўра, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланишига йўл қўйилмайди.
Жиноятда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда кўриб чиқилмагунча қийноққа солиниши, унга нисбатан зўравонлик, шавқатсиз ёки қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисида кўрсатилган.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нималардан иборат

Конституция: 6 бўлим, 26 боб, 128 модда ва Муқаддима (кириш) қисмидан иборат.

Конституция биринчи бўлими, “Асосий принциплар” деб аталади. Унда давлат шакли ҳамда суверенитетини намоён этувчи хусусиятлар белгиланган;

Конституция иккинчи бўлими, “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланади ва шахснинг ҳуқуқий ҳолатига тааллуқли барча жабҳаларни ўз ичига олган;

Конституция учинчи бўлими, “Шахс ва жамият” бўлиб, унинг бобларида жамиятнинг иқтисодий муносабатлар негизи акс этган;

Конституция тўртинчи бўлими, “Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши”га бағишланган. Унда мамлактимизнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий ҳолати алоҳида-алоҳида бобларда белгилаб берилган.

Конституция бешинчи бўлими, энг йирик боб ҳисобланиб, “Давлат ҳокимиятини ташкил этиш” деб номланади. Бу бобда Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлаш тартиби, ваколатлари ва ўзаро муносабатлари асослари белгиланган. Боб, шунингдек, давлат бошқарув органларининг ташкил этиш тартибини ҳам ўз ичига қамраб олади.

Конституциянинг охирги олтинчи бўлими эса, “Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби”га ажратилган.

КенгайтиришЙиғиштириш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартиришлар

Жамият тараққиёти асосида халқнинг фикрини олган ҳолда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 14 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:
1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;
2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;
2007 йил 11 апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;
2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;
2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96, 98-моддаларига ўзгартиш, қўшимчалар киритилган;
2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;
2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103, 117-моддаларига ўзгартиш, қўшимчалар киритилган;
2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддаларига ўзгартиш, қўшимчалар киритилган;
2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108, 109-моддаларига ўзгартиш, қўшимчалар киритилган;
2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99, 102-моддаларига ўзгартиш, қўшимчалар киритилган;
2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилган;
2019 йил 18 февралда қабул қилинган Қонун билан 80, 93-моддаларига ўзгартириш киритилиб, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати деб юритила бошланди;
2019 йил 5 мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93, 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;
2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96, 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистонда Конституция куни қандай нишонланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровКонституция байрамида болажонлар концерти
Выступление детей на концерте в честь Дня Конституции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Конституция байрамида болажонлар концерти
Ўзбекистон Конституция куни миллий байрам бўлгани учун дам олиш куни деб эълон қилинган. Ушбу тантанали байрам Ўзбекистон бўйлаб барча ўқув даргоҳлари, ташкилот, муассасаларда кенг нишонланиб, фидокор ходимлар ҳамда бир гуруҳ талабалар тақдирланади.
Ўтган 2020 йилда коронавирус пандемияси боис Конституция кунига бағишланган тантанали маросимларни кенг миқёсда ўтказишнинг имкони бўлмади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини мазкур ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала