Сиёсат

Россия Афғонистоннинг барча кучларини қурол ташлашга чақирди

© REUTERS / West Asia News AgencyБойцы "Талибана"* во время стрельбы в тире в парке развлечений в Кабуле
Бойцы Талибана* во время стрельбы в тире в парке развлечений в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Россия ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги барча сиёсий масалаларни дипломатик йўл билан ҳал этиш лозимлигини эслатмоқда
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Афғонистондаги сиёсий кучлар ўртасида ўткир тус олган вазиятга шарҳ берди.
Афғон жамиятининг қочқин етакчилари, хусусан, маршал Абдул-Рашид Дўстум ва Атто Муҳаммадий Нурлар томонидан эълон қилинган Миллий қарама-қаршилик олий кенгаши тузилгани тўғрисида декларация эълон қилингач, Россия афғон кучларини мамлакатда зиддиятни кучайтирмасликка чақирди.
"Биз Афғонистондаги барча этносиёсий кучларни жанговар риторикадан воз кечишга ва миллий ярашув жараёни якунига етиши учун бор ҳаракатларни ишга солишга чақирамиз", - дея таъкидлади дипломат.
Представитель движения Талибан* Абдул Салам Ханафи после третьего заседания московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Фото
Москвада толиблар билан музокаралар қандай ўтди
РФ ТИВ шунингдек, Афғонистон аҳолиси томонидан мамлакатдаги ҳолатга жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилиш истагида ўтказаётган тинч митингларга урғу берди.
"Биз ушбу мурожаатлар эътиборсиз қолмаслиги керак, деган фикрдамиз, музлатилган пуллар мамлакатга берилиши лозим, пуллар аҳолининг биринчи навбатдаги эҳтиёжларига сарфланмоғи лозим. Гап маошлар тўланиши, миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва Афғонистондаги гуманитар фалокатнинг олдини олиш ҳақида бормоқда", - деди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябр куни ижтимоий тармоқларда Афғонистон миллий қарама-қаршилик олий кенгаши тузилгани тўғрисида декларация тарқалди. Баёнотда сиёсатчиларнинг "Толибон"*га, жумладан, агар шу зарур бўлса, ҳарбий методлар билан қарши туриш нияти билдирилганди.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала