Россияда молиявий пирамидаларнинг янги тури аниқланди - МБ

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРеклама "МММ 2011" на улицах Москвы
Реклама МММ 2011 на улицах Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Oбуна бўлиш
Россияда онлайн ўйин шаклида ишлайдиган молиявий пирамидалар пайдо бўлди, одамлар уларда 50 мингдан 100 минг рублгача йўқотмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Россия Марказий банки мамлакатда молиявий пирамидаларнинг янги турини аниқлади. Бу ҳақида РФ МБ ноқонуний амалиётларга қарши кураш департаменти раҳбари Валерий Лях маълум қилди.
Янги молиявий пирамидалар онлайн инвестицион ўйин кўринишида бўлиб, улар фуқароларни осон пул ишлаш имкони ва ўзининг ўйин шаклида экани билан жалб этади, дейди мутахассис.
Бундай пирамидаларда, одатда, фойдаланувчи ўйин платформасида рўйхатдан ўтади ва онлайн тўлов орқали пул тикади. Шундан сўнг фойдаланувчи бирор ўйин персонажини ёки виртуал кўчмас мулк сотиб олиш имконига эга бўлади.

"Сотиб олинган виртуал мулк даромад келтиради, лекин даромад виртуал кўринишда бўлади. Уни тизимдан чиқариб олиш учун лойиҳага янги иштирокчиларни олиб келиш талаб этилади. Одатда булар дўстлар ёки қариндошлар бўлади”, - дейди Лях.

Хуллас, ушбу ўйинлар ҳам тармоқли маркетинг ёки молиявий пирамида принципи асосида ишлайди. Агар янги иштирокчилар келмай қўйса, лойҳа тўхтайди, тикилган пулларни олиб чиқишнинг иложи бўлмайди, чунки бу вақтга келиб уларни аллақачон олиб чиқиб кетишган бўлади, - дейди мутахассис.
Бундай лойиҳалар иштирокчилардан турли йўллар билан пул йиғиб олади: электрон тўлов воситаларидан тортиб криптовалютагача. Фойдаланувчилар билан тузиладиган шартномаларда, одатда, “пулларни қайтариш кафолати йўқ” деб кўрсатилган бўлади, лекин ушбу ёзув қаердадир энг охирида, кўзга ташланмайдиган жойда кичик ҳарфлар билан ёзилган бўлади.
Бундан онлайн ўинларнинг энг катта хавфи – уларга ёшлар ва ўсмирларни жалб этиш хавфидир. 2021 йилнинг 9 ойида Россия Банки 424 молиявий пирамида аниқлаган. Улардан 278таси – сўнгги уч ой ичида. Бу ўтган йилган нисбатан 2 баравар кўп. Фуқаролар одатла молиявий пирамидаларда 50 мингдан 100 минг рублгача йўқотади.
Янгиликлар лентаси
0