Дунёда

Цукерберг Facebook компаниясининг номини ўзгартирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишОснователь Facebook М.Цукерберг.Архивное фото.
Основатель Facebook М.Цукерберг.Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Facebook компанияси ўз номини Meta’га ўзгартирди. Унинг асосий ижтимоий тармоғининг номи ўзгаришсиз қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Компанияси номи эндиликда “Meta” номланади. Бу ҳақда Facebook асосчиси Марк Цукерберг сўзларига таяниб РИА Новости хабар берди.
“Бугундан бошлаб биз “Meta” деб номланамиз”, деб айтиб ўтди у тақдимот маросимида.
Цукерберг янги логотип кўк Мобиус шаклидаги тасмани тақдим этди.
"Мен умум эътироф кашфиётларни яхши кўрардим ва Meta сўзи юнонча "сўнгра" сўзидан келиб чиққан. Мен учун бу ҳар доим яна бошқа нарсаларни амалга ошириш мумкинлигидан келиб чиққан", – деди у.
Унинг сўзларига кўра, компания эътиборини тортган нарса “Метакоинот – интернет тараққиётининг янги босқичи бўлиб, у ерда инсонлар экранлардан воз кечиб, виртуал метакоинотда борликларини ўз бошларидан ўтказишади.
Миллиардернинг ойдинлик киритишича, номининг алмашишига қарамасдан, компаниянинг тегишли бўлган хизматлар номи ўзгаришсиз қолади. Марк Цукерберг дунёдаги энг йирик Facebook тармоғидан ташқари, у шунингдек, Messenger, WhatsApp ва Instagram ижтимоий тармоқларини ҳам эгаси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала