Дунёда

Римда G20 “Катта йигирматалик” давлатлари саммити иш бошлади

© Sputnik / Iliya Pitalev / Фотобанкка ўтишВывешивание флага России у международного выставочного центра INTEX Osaka перед открытием саммита "Группы двадцати" в японской Осаке
Вывешивание флага России у международного выставочного центра INTEX Osaka перед открытием саммита Группы двадцати в японской Осаке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Кун тартибидаги асосий мавзулар, иқлим, пандемия оқибатлари ҳамда ундан кейинги тикланиш жараёнлари
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Рим шаҳрида G20 “Катта йигирматалик” давлатлари саммити иш бошлади, учрашув иштирокчилари шанба куни эрталаб Италия пойтахтида жойлашган конгресс-марказга етиб келишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Айтилишича, йиғилиш иштирокчилари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, йирик халқаро ташкилотлар вакиллари қизил гиламга қадар автомобилларда етиб келишган. Уларни Италия Бош вазири Марио Драги кутиб олган. Саммит иштирокчилари орасида Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Агнела Меркел бор.
Умумий суратга тушиш билан очилган саммитда, “жаҳон иқтисодиёти ва соғлиқни сақлаш” мавзуларига бағишланган биринчи сессия ўз ишини бошлаши кутилмоқда.
Кун тартибидаги асосий мавзулар, иқлим, пандемия оқибатлари ҳамда тикланиш жараёнлари. Ҳозирги кундаги ривожланаётган давлатларнинг эмланиш жараёнларидаги дуч келаётган муаммолари ва ўз иқтисодиётларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала