Иқтисод

ЎТЙ ва РЖД Афғонистонда темир йўл қуришни муҳокама қилишди

© УзАГуманитарная помощь Афганистану
Гуманитарная помощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Афғонистон орқали ўтадиган янги темир йўл ЕИ, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонни бири бири билан ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлайди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон Темир йўллари ва РЖД (Россия Темир йўлари) Афғонистон орқали ўтган темирйўл қурилишини муҳокама қилишди, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
Икки компания вакиллари орасида 29 октябрь куни бўлиб ўтган музокараларда жумладан "Термиз - Мозори-Шариф - Қобул - Пешавар" йўналишида темир йўли қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида қуйидагилар ҳақида келишиб олинди:
Илмий изланиш ва лойиҳа институтлари орасида техник ва картографик параметрлар бўйича маълумот алмашиш ҳақида;
Таклиф қилинаётган ҳар бир йўналишнинг ўтказиш қобилияти, ютуқ ва камчиликлари ҳисоблаб чиқилади ва Афғонистон томонига хабар қилинади;
Яқин вақт ичида Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон темир йўл компаниялари раҳбарлари иштирокида музокаралар бўлиб ўтади;
Шунингдек, Афғонистон транспорт тизимларини МДҲ Транспорт кенгашига қўшиш масалалари муҳокама қилинди.
Афғонистон орқали ўтган темир йўл лойиҳасининг дастлабки умумий қиймати 5 млрд. Долларни ташкил қилади. Унинг транзит потенциали йилига - 20 млн тонна. Янги темир йўл ЕИ, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонни бири бири билан ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлайди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон орасида ишга туширилган бир неча иқтисодий лойиҳалар бор. Улар орасида "Ҳайратон - Мозири - Шариф" темир йўли, "Ҳайратон - Қобул" 300МВтли электр затиш тармоғи ва бошқа лойиҳалар мавжуд.
Переговоры Ташкента и Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Инфографика
Тошкент ва Қобулнинг қўшма лойиҳалари давом этмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала