Жамият

Ўзбекистон армияси Ўрта Осиёда энг қудратли деб топилди

© ГУВД ТашкентаТоржественное мероприятие посвященной возвращению домой. Ташкентский военный округ, город Чирчик
Торжественное мероприятие посвященной возвращению домой. Ташкентский военный округ, город Чирчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Globalfirepower тузган янги рейтингда Ўзбекистон армияси Ўрта Осиёда энг кучли армия бўлиб, МДҲ давлатлари орасида Россия ва Украина, Беларусдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Дунёнинг энг кучли армиялари қаторида Ўзбекистон 51 ўринни эгаллаб, globalfirepower.com маълумотига асосан ўтган 2020 йилги натижасини бир поғона яхшилашга эришган.
Рейтинг тузувчилар Ўзбекистон армиясини Ўрта Осиёда энг кучли деб ҳисоблайди, Қозоғистон – 61, Озарбайжон — 63, Туркманистон – 86, Қирғизистон – 93, Тожикистон – 99 ўринларни эгаллашди.
Ҳозирги кунда сиёсий вазият беқарор бўлиб турган Афғонистон 75 ўринда қайд этилган.
Рейтингда жами 140 мамлакат иштирок этди.

МДҲ мамалакатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Украина ва Беларусдан кейин, тўртинчи ўринни эгаллади. Россия умужаҳон рейтингида иккинчи ўринни, Украина йигирма бешинчи ўринни, Бералусь эса эллигинчи ўринни эгаллаган.

Рейтинг тузишда 50 дан ортиқ турли фактлар ҳисобга олинган. Улар орасида ҳарбий хизматчилар сони, ҳарбий техника сони ва тури, иқтисодий имкониятлар ва мамлакатнинг жойлашган жойи ҳисобга олинган.
Маълумот учун, Global Firepower портали, 2006 йилдан бери дунёнинг 140 та давлат армияларини баҳолаб келади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала