"Время" дастурининг афсонавий бошловчиси Игорь Кириллов вафот этди

© Sputnik / Борис ПриходькоДиктор Игорь Кириллов
Диктор Игорь Кириллов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Oбуна бўлиш
СССР даврининг тимсолларидан бири, "Время" дастурини 20 йил олиб борган Игор Кириллов бугун вафот этди.
ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. "Время" информацион дастурининг афсонавий бошловчиси, диктор Игорь Кириллов вафот этди. Бу ҳақида Россиянинг "Биринчи канал"и хабар қилмоқда.
"Эфиримиз бошланишидан бир неча дақиқа олдин қайғули хабар келди. Бугун Игорь Леонидович Кириллов вафот этди. Бизнинг афсонавий ҳамкасабамиз, дўстимиз ва кўпчиллик учун ҳақиқий ўқитувчимиз", - дейилган хабарда.
Ўлим сабабаларига ақнлиқ киритилмаган.
Игорь Кириллов Москвада 1932 йилнинг 14 сентябрида туғилган. 1955 йилда Щепкин номидаги Олий Театр мактабини битирган. 1955-1956 йилларда Москва комедия театрида (Театр на Таганке) ишлаган. Аслида режиссёр бўлишни орзу қилган.
Лекин 1957 йилдан бошлаб янги ташкил қилинган СССР телевидениесида диктор вазифасида ишлай бошлаган. 20 йилдан ортиқ вақт давомида "Время" дастурининг диктори бўлган. Ундан ташқари бошқа кўплаб теледастурлар бошловчиси бўлган, шунингдек Қизил майдонда бўлиб ўтган парадлар трансляциясини ҳам олиб борган.
1968 йилдан 1989 йилга қадар Биринчи каналда дикторлар бўлимини бошқарган. 1995 йилдан бошлаб Биринчи каналда маслаҳатчи-диктор вазифасини бажарган.
Игор Кириллов 1968 йилда СССРда хизмат кўрсатган диктор, 1982 йилда - СССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 1977 йилда Давлат мукофоти лауреати, "Ватан олдидаги хизматлари учун" орденининг III ва IV даражаси лауреати бўлган. 2001 йилда Кириллов "Человек-эпоха" нуфузли унвон эгаси бўлган.
Янгиликлар лентаси
0