Дунёда

ЖССТ бош директори янги вирус пайдо бўлишидан огоҳлантирди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишГенеральный директор ВОЗ Тедрос Адханом Гебрейесус
Генеральный директор ВОЗ Тедрос Адханом Гебрейесус  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Тедрос Гебрейесус дунёда вакциналардан фойдаланишда тенглик йўқлигига эътибор қаратган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Келажакда Ер юзида инсоният назорат қила олмайдиган хавфли вирус пайдо бўлади. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус G20 давлатлари молия ва соғлиқни сақлаш вазирларининг Римда ўтказилган йиғилишида маълум қилди.
У Ерда тарқалишини тўхтатиб бўлмайдиган яна бир вируснинг пайдо бўлиши “биология нуқтаи назаридан шубҳасиз” ҳисобланишини билдирган.
“Ушбу пандемияни тугатсак ҳам, биз у берган дарсдан хулоса чиқаришимиз ва кейингисига тайёрланишимиз керак. Биология нуқтаи назаридан қайсидир онда биз шунчаки ушлаб тура олмайдиган вируснинг пайдо бўлиши шубҳасиз”, - деди у ўз чиқиши давомида.
ЖССТ раҳбари “юқори даражадаги хавфлар”га қарши курашда “юқори даражадаги сиёсий иштирок” зарурлигини урғулаган.
Тедрос Гебрейесус, шунингдек, дунёда вакциналардан фойдаланишда тенглик йўқлигига эътибор қаратиб, ҳозирда вирусга қарши сайёра аҳолисининг 36 фоизи тўлиқ эмлангани, Африкада эса ушбу кўрсаткич “атиги 6 фоиз” эканини эслатиб ўтган.
Президент РФ В. Путин принял участие в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Россия
Путин G20 ни эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олишни тезлаштиришга чақирди
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 247 миллиондан ошиб кетган. Шулардан деярли 224 миллиони тузалиб кетган. Бу вирус дунё бўйлаб 5 миллиондан ортиқ инсонни ёстиғини қуритган.
Ўзбекистонда 30 октябрь ҳолатига кўра жами 185 963 киши коронавирус юқтириб олган. Шулардан 181 675 шифо топган. Вирусдан 1323 бемор вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала