Россия

Путин G20 ни эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олишни тезлаштиришга чақирди

© Sputnik / Евгений Паулин / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в саммите "Группы двадцати"
Президент РФ В. Путин принял участие в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Катта йигирматалик” мамлакатларига коронавирусга қарши эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш масаласини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Россия етакчиси бу таклиф билан G20 нинг Римда бўлиб ўтган саммитида чиқди.
“Ишончим комилки, бу қанчалик тез бажарилса, глобал ишбилармонлик, жумладан, энг кўп жабр кўрган сайёҳлик фаоллигини қайта тиклаш шунчалик осон бўлади”, - деди Путин онлайн сўзлаган нутқида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия раҳбари айрим муҳтож мамлакатлар ҳалигача коронавирусга қарши вакцинага ва бошқа ўта зарур воситаларга эга эмаслигига эътибор қаратди. Путиннинг сўзларига кўра, бу носоғлом рақобат, протекционизм, қатор давлатларнинг, жумладан, “йигирматалик” давлатларининг вакцина ва эмланиш сертификатларини ўзаро тан олишга тайёр эмаслиги сабаб рўй бермоқда.
Шунингдек, Путин ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги вакциналар ва дори-дармонлар сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини текшириш жараёнини тезлаштириш масаласи долзарблигини таъкидлади.
Брифинг, посвященный первой в мире зарегистрированной вакцине от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Россия
Гинцбург коронавирусдан 100% ҳимояланиш услубини айтди
Россияда “Спутник V”, “ЭпиВакКорона”, “КовиВак” ва “Спутник Lite” маҳаллий вакциналари билан эмланганлик сертификатлари тан олинади. “Спутник V” вакцинасидан фойдаланиш дунёнинг 70 та мамлакатида маъқулланган. Улар аҳолиси 4 миллиард кишини ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала