Жамият

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жазо кучайтирилди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Президент имзо чеккан қонун билан шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди.
Президент имзолаган қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:
БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.
Приложение TikTok - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Жамият
Ўзбекистонда TikTok, "ВКонтакте" ва Twitter'дан фойдаланиш чекланди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала