Токио метросида бир эркак пичоқ билан йўловчиларга ташланди

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишГорода мира. Токио
Города мира. Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Oбуна бўлиш
Япон телеканали маълумотларига кўра, камида олти киши жабрланган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Токио метросида йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилинди. Жабрланувчилар бор. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
Шунингдек, 20 ёшларда экани тахмин қилинаётган эркак вагонда ёнувчи моддани тўкиб ёқиб юборган. У қўлга олинган. Нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳақида маълумот берилмаган.
Телеканал маълумотларига кўра, камида олти киши жабрланган. “Kyodo” нашри эса 15 нафар жабрланганлар ҳақида хабар бермоқда.
Унинг бу хатти-ҳаракатлари йўловчиларнинг ваҳимасига сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео йўловчилар вагондан ойна орқали қандай чиқиб кетишга уринишаётганини кўриш мумкин.
Японияда якшанба куни мамлакатнинг қуйи палатасига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0