“Толибон”* ўз делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ижобий баҳолади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишП/к запрещенного в РФ движения "Талибан"
П/к запрещенного в РФ движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Oбуна бўлиш
Забиҳуллоҳ Мужоҳид Ўзбекистонда толиблар делагацияси чегара хавфсизлиги, транзит, божхонада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон”* ҳаракати ўз делегацияларининг яқинда Россия, Қатар ва Ўзбекистонга амалга оширган сафари натижаларини ижобий баҳолади. Бу ҳақда ToloNews телеканали ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Биз Афғонистон Ислом Амирлиги делегацияларининг Москва, Қатар ва Ўзбекистонга ташрифини жуда яхши баҳолаймиз. Бу ташрифлар ижобий натижа келтирди”, - деди Мужоҳид матбуот анжумани давомида.

Унинг сўзларига кўра, Москвада учта асосий масалага эътибор қаратилди: Афғонистонда барқарорликни сақлаш, Афғонистоннинг музлатилган активларини чиқариш; минтақа мамлакатлари томонидан мамлакатни қўллаб-қувватлаш.
Ўзбекистонда толиблар делагацияси чегара хавфсизлиги, транзит, божхонада ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Гуманитарная помощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
ЎТЙ ва РЖД Афғонистонда темир йўл қуришни муҳокама қилишди
Қатарда толибларнинг муваққат ҳукуматида ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий Хитой ТИВ раҳбари билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтиришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги музокараларда қатор масалалар муҳокама қилинган эди.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Переговоры Ташкента и Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Тошкент ва Қобулнинг қўшма лойиҳалари давом этмоқда
Янгиликлар лентаси
0