Миграция

Москва қурилишлардаги мигрантлардан воз кеча оладими – эксперт фикри

© Sputnik / Евгений Самарин / Фотобанкка ўтишРабочие на строительстве московской развязки
Рабочие на строительстве московской развязки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Аввалроқ Москва ҳукумати келажакда қурилишлардаги мигрантлардан тўлиқ воз кечмоқчи эканини маълум қилганди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Москва ҳукумати қурилишлардаги мигрантлардан тўлиқ воз кечмоқчи. Бу ҳақда шаҳар мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Андрей Бочкарёв маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шаҳар маъмурияти аллақачон тегишли режани ишлаб чиқмоқда.
Амалдорнинг таъкидлашича, бу қарор ишчи кучи етишмаслиги сабаб юзага келган. Пандемия сабаб шаҳардан ишчиларнинг оммавий кетиши кузатилган.
Рабочий кладет кирпич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Россия
Москва ҳукумати келажакда қурувчи мигрантлардан воз кечмоқчи
Агар илгари Москвадаги қурилишларда 120 мингга яқин мигрантлар меҳнат қилган бўлса, ҳозир шаҳарда уларнинг 40 минга яқини қолган. Қурилишларда асосан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари меҳнат қилишмоқда, дейди Бочкарёв.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида битим мавжудлигини инобатга олиб, Москва яқин кунларда қурилишлардаги мигрантлардан тўлиқ воз кеча оладими? Бу саволга меҳнат миграцияси бўйича эксперт Дмитрий Исповедников Sputnik мухбири билан суҳбатда жавоб берди.
Исповедниковнинг фикрича, ҳозир Москва ҳукумати сўнгги пайтларда Россияда кузатилаётган хорижлик ишчиларга бўлган салбий муносабатни камайтиришнинг турли имкониятларини кўриб чиқмоқда.
“Яқин кунларда паст малакали меҳнат позицияси долзарблигича қолади. Меҳнат оптимизацияси рўй беради – гап янги технологиялар жорий этиш ва қурилишни механизациялаштириш ҳақида бормоқда. Аммо қисқа муддатли истиқболда бу позициялардаги хорижлик ишчиларнинг ўрнини алмаштиришнинг иложи бўлмайди”, - дейди эксперт.
Қолаверса, Москва ҳукумати ташаббуси чет эллик ишчиларнинг ташкиллаштириб олиб келишни ривожлантиришга туртки бўлиши мумкин. Миграция оқими фақат пойтахтда жамланмаслиги учун уларни бутун Россия бўйлаб тенг тақсимлаш мумкин, деб ҳисоблайди Дмитрий Исповедников.
“Бу лойиҳалар Узоқ Шарқ федерал округи, Сибирь, Уралда жойлашган. Улар учун хорижлик ишчи кучи, жумладан, Ўзбекистон билан келишув асосида саралаб олинади. Ишчилар Россияга келишдан олдин малакага оид тест топширишади. Мигрантлар учун таълим лойиҳалари, мисол учун, рус тилидан дарс бериш ҳам ривожланади”, - деди Исповедников.
Рабочие на строительной площадке, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Миграция
Қурувчи-мигрантлар реестрини яратиш таклиф этилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала