Ўзбекистон дзюдо жамоаси Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

© AP Photo / Vincent ThianДавлат Бабонов
Давлат Бабонов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик дзюдочилар икки кунлик баҳслар якунига кўра 4 та олтин, 1 та бронза медалнр қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти Париж шаҳри ўтказилаётган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар бермоқда Дзюдо федерацияси матбуот хизмати.
“Ўзбекистонлик дзюдочилар икки кунлик баҳслар якунига кўра 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди”, - дейилган хабарда.
Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшоджон Баратов (-60 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) жаҳон чемпионига айланган бўлса, Шоҳруҳхон Бахтиёров (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Дзюдоист Давлат Бобонов завоевал бронзовую медаль на Олимпийских играх в Токио-2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Дзюдочи Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
Иккинчи ўринни бразилиялик дзюдочилар 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан банд этган бўлса, кучли учликка мезбонлар - Франция терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан якун ясади. Австрия 2 та олтин, Россия ва Словакия терма жамоалари 1 тадан олтин медални қўлга киритишди.
Энди Ўзбекистон вакиллари жамоавий йўналишда ҳам олтин медаллар учун баҳс олиб боришади.
Янгиликлар лентаси
0