Сиёсат

Шавкат Мирзиёев келгуси йилда Венгрияга сафар қилишни режалаштирмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и премьер-министр Венгрии Виктор Орбан
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и премьер-министр Венгрии Виктор Орбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Венгрия бош вазири Мирзиёевга табрик йўллаб, келгуси йилда Будапештда расмий ташриф доирасида шахсан учрашишдан умидвор эканини билдирди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
“Келгуси йилда Будапештда расмий ташриф доирасида президент жаноблари билан шахсан учрашишдан умидворман ҳамда ушбу ташриф муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун яна бир имконият бўлишига ишонаман”, - дейилади унинг Шавкат Мирзиёевга президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан йўллаган табригида.
Жорий йилнинг март ойи охирида Виктор Орбан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш қаратилган 10 дан ортиқ турли ҳужжатлар имзоланган.
Музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни ҳам имзолади.
Давстатқўм маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия ташқи савдо айланмаси 2020 йилда 109,3 млн долларни ташкил этган.
Подписание документов о сотрудничестве между Узбекистаном и Венгрией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ва Венгрия қайси соҳаларда ҳамкорликни кучайтиради
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала