ТДЮУга кириш имтиҳони фанларида ўзгариш бўлади

© Рамиз БахтияровЮридический институт в Ташкенте, современность
Юридический институт в Ташкенте, современность - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Oбуна бўлиш
ТДЮУга ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. 2023/2024 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетига (ТДЮУ) ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати хабар берди.
Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади. Булар:
1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;
2-бўлимда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари.
ТДЮУга ўқишга киришда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Янги Ўзбекистон университетига кириш имтиҳонларида ДТМ иштирок этмади
Бу мактаб ёшиданоқ болаларнинг ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришига, конституция ва қонунларни пухта ўрганишига, ТДЮУга дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилишига хизмат қилиши айтилмоқда.
Ҳозир мактабда 11-синфда ўқиётганлар кейинги йил имтиҳонда тарихдан тест топширади, ҳозир 10-синфда ўқиётганлар эса 2023 йилги тестда тарих ўрнига ҳуқуқий фанлардан тест топширади.
Янгиликлар лентаси
0