Балиқлар учун хеллоуин - видео

Oбуна бўлиш
Москва катта аквариумидаги Амазонка арапаймалари хеллоуин байрамида ажойиб томоша ва мазали егулик билан сийланди.
Москвадагиа ВДНХ боғида жойлашган "Москвариум"да балиқлар учун хеллоуин байрами уюштирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Ғаввос ёниб турувчи ошқовоқ билан сув остига шўнғиб, амазонка балиқлари учун рақс ижро этди. Балиқлар дастлаб уни эҳтиёткорлик билан кузатишди, ғаввос балиқларга ҳар доим овқат берадиган киши эканини билганидан сўнг, яқинроқ сузиб келишди. Мукофотга уларга ошқовоқ ичидан мазали егулиқ олишди", - дейилган хабарда.
Афсуски ушбу томошани балиқлардан бошқа ҳеч ким кузата олмади, чунки Москва катта авквариум 28 октябрдан 7 ноябргача ёпилган. Москвада ушбу сналарда умумий "локдаун" жорий этилган бўлиб озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча магазин ва кўнгилочар муассасалар ёпилган.
Янгиликлар лентаси
0