Спорт

Бокс. Абдумалик Халаков ЖЧда россияликни енгиб, ярим финалга чиқди

© Федерация бокса УзбекистанаАбдумалик Халаков прошел в полуфинал на ЧМ по боксу в Сербии
Абдумалик Халаков прошел в полуфинал на ЧМ по боксу в Сербии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Чорак финалда Халаков россиялик боксчи устидан ишончли ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сербия пойтахти Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Унда Абдумалик Халаков (-60 кг) ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финалда Халаков россиялик Всеволод Шумковга қарши баҳс олиб борди. Халаков рақиби устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финал йўлланмаси учун кечадиган жангда Абдумалик Эрон ва Литва вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан беллашади.
Бироз аввал Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг) ЖЧ чорак финалида қозоғистонлик Темиртас Жусупов боксчига қарши жанг ўтказиб, имкониятни бой бериб қўйди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала