Об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда - Ўзгидромет

© AFP 2023 / Karl-Josef HildenbrandОсенние листья в инее
Осенние листья в инее - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида 4-5 ноябрь кунлари об-ҳавонинг кескин совиши ва 8 ноябрга келиб қайта исиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Яқин бир неча кунда Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда. Бу ҳақида "Ўзгидромет" хабар қилмоқда.
Хусусан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ўлкасида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади ва 4-5 ноябрда республика бўйича ҳарорат 10-13° га пасаяди.
Кундуз куни 4-5 ноябрда ҳаво ҳарорати +3...+8° илиқни ташкил этади. 5 ноябрда ҳарорат кечаси -2...-7° совуққача, шимолда -5...-10° совуққача пасаяди.
Шунингдек, 4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳудудларида ''яхшигина'' ёғингарчилик билан ўтиши кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу совуқ ҳаво узоққа чўзилмайди. Саккизинчи ноябрдан бошлаб кунлар аста-секин илий бошлайди. 10-11 ноябр кунларига келиб ҳозирги +10...+13 даража илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Олдинроқ, Узгидромет ноябр ойини меъёр атрофида кузатилишини, ойнинг айрим кунларидагина совуқ ҳаво тўлқинлари кузатилишини прогноз қилганди.
Янгиликлар лентаси
0