Ўқитувчи ва шифокорлар маошини ошириш учун 350 млрд сўм ажратилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Президент ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини ошириш учун 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ўқитувчи ва шифокорлар маошини ошириш учун 2022 йилда қўшимча 350 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилиш давомида 2022 йилда мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилганлиги айтилди.
“Таълим ва тиббиёт тизимига ҳеч қачон бундай пул бермаганмиз. Шу нарсани халқимиз билиши керак”, — деди давлат раҳбари “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан эфирга узатилган лавҳада.
Президентнинг сўзларига кўра, бепул даволаниш ордерига 600 млрд сўм ажратилади.
“Бу ҳам янгилик бизнинг тизимимизда. Касални ўзига пул берамиз. „Битта касаллик учун 50 минг ёки 40 минг сўм сизнинг ихтиёрингизда. Хоҳласангиз тиббиётни давлатникига, хоҳласангиз хусусийга боринг“, деймиз. Шунда сал бўлса ҳам давлат идоралари тиббиётининг дунёқараши ўзгаради, деган фикрим бор менинг”, — деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари ўқитувчи ва шифокорларнинг маошлари босқичма-босқич оширилишини таъкидлаб, бу учун 2022 йилда 350 миллиард сўм ажратилишини билдирган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида ўқитувчиларнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамаслигини маълум қилган эди.
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2020
Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов
Янгиликлар лентаси
0