Спорт

Ўзбек чавандозлари Москвада 2та олтин медал қўлга киритишди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаМеждународные соревнования по конкуру в Москве
Международные соревнования по конкуру в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Москвада бўлиб ўтган халқаро мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчилар учта биринчи ўрин ва иккита олтин медалга сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Ўзбекистонлик чавандозлар Москвада 28-31 октябрь кунлари бўлиб ўтган халқаро мусобақада иккита олтин медал қўлга киритишди, деб хабар қилмоқда МОҚ.
“Maxima stables” от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро турнирнинг биринчи кунида ўзбекистонлик ёш спортчи Бобуржон Валижонов “Lady” лақабли отда тўсиқлар баландлиги 100 см бўлган йўналишда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Иккинчи кунги беллашувларда Умид Комилов Евросиё лигаси Жаҳон кубоги финалида 150 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида “Numbero Uno Rafael” лақабли отда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Айтиш жоизки Бобур Валижонов ушбу турнирнинг 110 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида ҳам энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 2019 йилнинг феврал ойида президент қарорига асосан ташкил қилинган эди. Президент қарори билан, федерация ҳузурида Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази ҳам ташкил этилган.
Ўзбекистонда от спорти "Миллий гвардия" билан ҳамкорликда ривожланмоқда. Шу кунга қадар ўзбекистонлик спортчилар бир қатор маҳаллий ҳамда халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда.
© Пресс-служба НОК УзбекистанаМеждународные соревнования по конкуру в Москве
Международные соревнования по конкуру в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Международные соревнования по конкуру в Москве
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала