Ҳодисалар

Ўзбекистон чегарасида қарийб 156 кило наркотик тўхтатиб қолинди

© Sputnik / Андрей Стенин / Фотобанкка ўтишИзъятые в ходе рейдов наркотики
Изъятые в ходе рейдов наркотики  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Постда узум ортилган юк машинасида беркитилган жами 156 килога яқин гиёҳвандлик воситалари аниқланди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара божхона постида йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаларининг Ўзбекистонга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Постда “DAF” юк автомобили божхона кўригидан ўтказилган. Ҳужжатларга кўра, узум ортилган автомашина республика ҳудудидан транзит тарзида ўтиб, Россияга етиб бориши лозим бўлган.
Задержание сборщиков конопли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Жамият
Ўзбекистон божхоначилари катта партиядаги афғон наркотиклари транзитини олдини олишди
Божхоначилар автомобилнинг яширин бўлмаларга беркитилган елим идишларни аниқлашган. Уларда 149,76 килограмм гашиш, 4,44 килограмм опий ва 1,52 килограмм героин гиёҳвандлик воситалари бўлган.
Жами 156 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.
Жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала