Иқтисод

Ўзбекистон енгил автомобиллар экспортини оширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Ўзбек автомобиллари асосан Қозоғистон, Украина ва Россияга экспорт қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга 25 171 та енгил автомобиллар экспорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Уларнинг умумий қиймати 242,5 млн долларга тенг бўлган.
“Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14 036 тага ошган”, - дейилган хабарда.
Енгил автомобилларни асосан Қозоғистон (24 137), Украина (448) Россия (320) харид қилган.
Бундан ташқари, автомобиллар Афғонистон (128), Тожикистон (64), Озарбайжон (37) ва Қирғизистонга (30) экспорт қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с технологическим процессом на заводе ADM Jizzakh - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Иқтисод
Ўзбекистонда “Kia”, “Renault” ва “LADA” қандай ишлаб чиқарилмоқда - фото
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон қиймати 390,2 млн долларлик қарийб 18 150 та енгил автомобил импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2331 тага камайган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала