Иқтисод

Ўзбекистонда 60 дан ортиқ бозор сотилиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Давлат активларини бошқариш агентлиги 60 дан ортиқ бозор ва савдо мажмуаларида давлат улушларини сотишга ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги 60 дан ортиқ бозор ва савдо комплекслари хусусийлаштирилиши мумкин. Бу Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган қонун лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳужжатда бозорлар ва савдо марказларининг устав капиталидаги давлат улуши ва акция пакетларини босқичма-босқич сотиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, устав капиталидаги давлат акция пакетлари биринчи босқичда эксперимент тариқасида замонавий кўринишга келтириш, жумладан, улар негизида "ҳаммаси бир жойда" тамойили асосида савдо мажмуаларини ташкил этиш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилган.
Шунингдек, ҳужжат билан 12 та бозор ва мажмуаларни ёпиш таклиф этилган.
Бундан ташқари, лойиҳага кўра, бозорлар фаолияти ва мулкий масалалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилиши кутилмоқда. Уларга ҳокимлар бошчилик қилади.
Тадқиқот натижалари асосида улар аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича йўл хариталарини тайёрлайди. Жумладан, комиссиялар бозорларни модернизация қилиш, инфратузилмани яратиш, хизматларни рақамлаштириш, деҳқонлар, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар учун шарт-шароит яратиш бўйича талабларни, бозорлар ва мажмуаларни хусусийлаштириш шартлари, муддатлари ва усулларини ишлаб чиқади.
Экономический форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун йил охирига қадар Парламентга киритилади - Ортиқов
Хусусийлаштиришга қадар тайёргарлик кўриш ва бозорларни сотувга қўйиш учун Бозорлар ва савдо мажмуаларини бошқариш офиси ташкил этилади. Зарур бўлганда, консалтинг ва аудиторлик компаниялари бозорларни баҳолашга жалб қилинади.
Лойиҳада хусусийлаштириш режалаштирилган бозорлар ва савдо марказлари рўйхати келтирилган. Рўйхатга 61 та объект киритилган бўлиб, улардан 20 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Булар орасида Тошкент шаҳрида жойлашган Миробод деҳқон бозори, Фарҳод деҳқон бозори, Ўрикзор савдо комлекси, Олой деҳқон бозорлари мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала