Иқтисод

РЖД трансафғон темир йўлинининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёр - ОАВ

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишУкладка железнодорожного полотна
Укладка железнодорожного полотна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Янги трансафғон темир йўли Ўзбекистон учун Жанубий Осиё бозорлари ва денгиз портларига яқин ва арзон чиқиш йўлига айланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Россия темир йўллари Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёр.
"РЖД холдинги Ўзбекистон Темир йўллари билан трансафғон темир йўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашда ҳамкорлик қилишга тайёр", - деди компания вакили ОАВга.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни РЖД ва ЎТЙ вакиллари онасида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган учрашувда компаниялар вакиллари трансафғон темир йўли қурилишида техник ва картографик параметрлар бўйича маълумот алмашиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишган эди.
Маълумот учун, Афғонистон ҳудуди орқали ўтган янги "Мозори-Шариф - Қобул - Пешавар" темир йўли Европа Иттифоқи давлатларини Россия, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан боғлаш имконини беради.
Ушбу темир йўл лойиҳасининг умумий қиймати 5 миллиард долларни ташкил қилади. Янги темир йл магистралининг умумий узунлиги 573 км, транзит потенциали эса 20 млн тоннани ташкил қилади.
Ўзбекистон ушбу лойиҳани "аср лойиҳаси" деб атамоқда. Хусусан, трансфафғон темир йўли Республика экспорт потенциалини оширишига ва транзит харажатларни камайтиришига, Жанубий Осиё бозорларига ва денгиз портларига яқин ва арзон чиқиш йўли очишига умид қилишмоқда.
Гуманитарная помощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Иқтисод
ЎТЙ ва РЖД Афғонистонда темир йўл қуришни муҳокама қилишди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала