Талабалар харажатларининг бир қисми бюджетдан қопланади

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Келгуси йилги давлат бюджетида асосий эътибор ижтимоий соҳага, жумладан таълим ва тиббиёт соҳаларига қаратилади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. Келгуси йилги давлат бюджетига 80 минг нафар талабалар харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳам киритилди. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.
Хусусан, президент 2022 йилги давлат бюджетида таълим ва тиббиёт тизими учун назарда тутилган 58 триллион сўм устига яна 12 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш таклифини билдирди.
Ушбу маблағлардан ҳудудларда 1 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш режалаштирилган.
Ундан ташқари, бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия бериш ҳамда 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этиш учун 8 триллион сўм ажратиладию Ундан 1 триллион сўми - онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигарни кўчириш каби дастурларга йўналтирилади. 2022 йилда коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказилади.
Янгиликлар лентаси
0