Иқтисод

Толиблар Ўзбекистон савдо-сотиғига халақит беряптими?

© AFP / WAKIL KOHSARУзбекско-афганская граница
Узбекско-афганская граница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Афғонистонда ҳукумат ўзгаргандан кейин икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айланмаси зарар кўрдими?
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-сотиқ қайта тикланмоқда. Афғон томонидаги етказиб берувчилар ўзгармаган, толиблар товарлар ҳаракатига муаммо туғдиришмаяпти.
Бу ҳақда РИА НовостигаTermez Cargo Centre” логистик маркази директори Нодирбек Жалилов маълум қилди.
“Афғонистондан юклар суръати ўсмоқда, рақамлар билан айтиш ҳозирча қийин, ҳали аниқ ҳисоблаб чиққанимиз йўқ, лекин у ўсиб боряпти”, - дейди Жалилов.
Унинг таъкидлашича, марказ омборларига Покистондан афғон воситачи тадбиркорларидан картошка олиб келинмоқда, сентябрь ўртасига келиб цитрус меваларини етказиб бериш бошланади.
П/к запрещенного в РФ движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Дунёда
“Толибон”* ўз делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ижобий баҳолади
“Афғонистондан бўлган етказиб берувчилар ва ишбилармонлар аввалгилар бўлиб қолмоқда. Жиддий муаммоларни (Афғонистоннинг янги ҳукумати томонидан) кўрмаяпмиз”, - дея қайд этди марказ директори.
Ўз навбатида, ўзбек компаниялари афғон истеъмолчиларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришмоқда.
Жалилов Ўзбекистон ҳукумати октябрь ойида цитрус мевалари ва картошкани импорт божхона божидан озод қилганини эслатди. Шу боис Афғонистондан келтириладиган маҳсулотлар ҳажми ўтган йилгига қараганда кўпроқ бўлиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2020 йилда Термиздаги логистик марказ орқали Афғонистондан 18 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қабул қилинган. Шулардан 95 фоизи кейин Ўзбекистон бозорларига чиқарилган.
Жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажми 488,9 миллион долларни ташкил этган.
Переговоры Ташкента и Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Инфографика
Тошкент ва Қобулнинг қўшма лойиҳалари давом этмоқда

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала