Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик БААда қўлга олинди – у қўпорувчиликда айбланмоқда

© Depositphotos.com / Nomadsoul1Мужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Қўлга олинган фуқаро 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрган. У оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик айбланмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида (БАА)да 2006 йилдан бери халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси С.M. қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
У Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси (ММБ)нинг БАА Интерпол ММБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида ҳибсга олинган.
Қўлга олинган 49 ёшли фуқаро Ўзбекистон Жиноят кодексининг 155 (терроризм), 161 (қўпорувчилик), 242 (жиноий уюшма ташкил этиш) ва 244 (оммавий тартибсизликлар) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этилганликда айбланмоқда.
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Қидирувдаги ИШИД* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
У 2006 йилдан бошлаб АҚШ ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланган. 2021 йилнинг сентябрь С.M. АҚШни тарк этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Фуқаро тезкор қидирув тадбири натижасида Абу-Дабига етиб келган кунидан беш кун ўтиб қўлга олинган. Уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда катта миқдорда ўғрилик ва фирибгарлик содир этиб хорижий давлатга қочиб кетган икки нафар фуқаро Жанубий Кореяда ҳибсга олингани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0