Спорт

Бокс. Сербиядаги ЖЧда фақат икки ўзбекистонлик боксчи медаль учун жанг қилади

© Пресс-служба Федерации бокса УзбекистанаБоксёр Абдумалик Халаков
Боксёр Абдумалик Халаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Бокс бўйича Жаҳон чемпионати ярим финалига фақат Мадиёр Саидраҳимов ва Абдумалик Халаков етиб келишди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Сербия пойтахти Белграддаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал жанглари якунланди.
Ярим финал йўлида кечган сўнгги жангларда Мадиёр Саидраҳимов (-92 кг) англиялик Льюис Ульямсга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Аввалроқ Абдумалик Халаков (-60 кг) ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди. У чорак финалда россиялик боксчи устидан ишончли ғалаба қозонди.
Афсуски, Нодиржон Мирзаҳмедов (-48 кг), Саиджамшид Жаъфаров (-75 кг), Лазизбек Мулложонов (+92 кг) ва Мужибилло Турсунов (63,5 кг) чорак финал баҳсларида мағлуб бўлиб, чемпионатни тарк этишди.
ЖЧ ярим финаллари 4 ноябрь куни бўлиб ўтади. Абдумалик Халаковга Эрон вакили Дониёл Шобахш, Мадиёр Саидраҳимовга кубалик боксчи Хулио Ла Круз рақиблик қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала