Жамият

Чортоқда ҳам "сити" қурилиши бошландими?

© Халк СўзиСтроительство многоэтажных домов в Чартаке
Строительство многоэтажных домов в Чартаке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Чортоқ туманида кучли зилзилага бардош бера оладиган 12 қаватли уйлар қурилиши бошланди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Чортоқда замонавий шаҳарча қурилиши бошланди, деб хабар қилмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Наманган-Чортоқ автомобиль йўлининг туман марказига киравериш қисмида жойлашган янги шаҳарчанинг лойиҳа қиймати 120 миллиард сўмни ташкил қилади. Дастлабки босқичда бу ерда 440 хонадонга мўлжалланган 7, 9 ва 12 қаватли еттита бино қурилади, - дейилган хабарда.
Ушбу ҳудуд сейсмик фаол ҳисобланади. Янги биноларнинг зилзилага бардошлилиги қандай экан? Бу ҳақида қурилиш пудратчиси "Осиё" МЧЖ иш юритувчиси Абдуолим Ботиров шундай деди.
– Чортоқда ҳозирга қадар 4-5 қаватли биноларгина қурилган. Боиси, туман тоғолди ҳудудга жойлашган бўлиб, сейсмик жиҳатдан фаол нуқталардан. Айни жиҳатини ҳисобга олиб, лойиҳага киритилган кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратилди. Улар 7-8 балл даражадаги ер силкинишига бардош бера олади.
Шаҳарча учун ажратилган 1,8 гектар майдонда қурилиш ишлари бошланганига бир ойдан ошди. Ҳозирги кунда бу ерда етарли техника воситалари ва 50 дан ортиқ қурувчи томонидан пойдевор қўйиш юмушлари тезкорлик билан олиб борилмоқда. Бинокорлар лойиҳа ижросини келгуси йил охиригача ниҳоясига етказишни мўлжаллашган.
Бўлажак шаҳарчада болалар ва кексалар дам олиш майдонлари, автотураргоҳ, ер усти ўтиш йўлаги, хиёбон ҳамда бошқа инфратузилма иншоотлари барпо этилиб, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратилади. Унча узоқ бўлмаган жойда кичик саноат зонаси ҳам ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала