Жамият

Энди ўзбекистонликлар Россияда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириши мумкин

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишВ России начали выдавать водительские удостоверения нового образца
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларида Ўзбекистоннинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.
Талабгор ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилиши мумкин. Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.
ЙҲХББ ҳужжатларни кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради. Уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.
Шунга асосан, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Жамият
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга онлайн ариза топшириш мумкин
Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги гувоҳномани эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра рад этади.
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун БҲМнинг 70 фоизидаги тўлов, 20 доллар консуллик йиғими, 20 доллар ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим ундирилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала