Жамият

Махсус пенсия Telegram-боти ишга туширилди

© Sputnik / Максим БлиновЖенщина держит телефон в руках.
Женщина держит телефон в руках. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Бот орқали фуқаролар пенсия тўлови, уни тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Пенсия ва нафақа олувчи шахслар давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборотни олиши мумкин бўлган махсус @pensiyauzbot Telegram-боти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Бот орқали пенсия ва нафақа олувчи шахслар индивидуал равишда қуйидаги маълумотларни олишлари мумкин:
пенсия тайинланганликлиги ҳақида маълумотлар;
пенсия тўлови бўйича маълумот;
пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар.
Шунингдек, махсус Telegram-бот орқали пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам яратилган. Қолаверса, келгусида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби хақида маълумотларини олиш режалаштирилган.
Ботдан тўлиқ фойдаланиш учун фақатгина пенсия жамғармаси рўйҳатида мавжуд ҳамда "СМС-Пенсия" интерактив хизматига уланган фуқаролар фойдаланиши мумкин.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Жамият
Ўзбекистон 3 поғонали пенсия тизимига ўтишни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала