Жамият

"Нотўғри ҳаракатлари учун" - Ўзкомназорат бошлиғи вазифасидан четлатилди

© © Sputnik / Табылды Кадырбеков.Кресло руководителя
Кресло руководителя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Бугун Ўзбекистон ҳудудида рўй берган ҳолат учун Ўзкомназорат бошлиғи ва мутахассислари ишдан олинади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўзкомназорат" бошлиғи Ғолибшер Зияев вазифасидан четлатилди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади", - дейилган хабарда.
Ундан ташқари, суриштирув давомида айбдор деб топилган бошқа мутахассислар ҳам ишдан олиниши мумкин, дейилган хабарда.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида узилиш ва алоқа тезлиги чеклангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Хусусан Telegram, Facebook, Instagram фойдаланувчилари алоқа тезлиги чеклангани ҳақида хабар қилишган эди.
Соцсети, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Жамият
Тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади - Асадов
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала