Иқтисод

Ўзбекистонда давлат илк бор аҳолидан электр энергиясини сотиб олди

© Пресс-служба Министерства энергетики Республики УзбекистанВ Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения
В Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Фуқаро хонадонида қуёш фото электр станциясини ишлаб чиқараётган электр энергиясини сотишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор давлат аҳолидан электр энергиясини харид қилди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Расулов Раҳимжон хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станциясини ўрнатган. Ўз эҳтиёжларидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлаган.
Станция йилига 7 000 дан 10 000 кВт.соатгача электр энергиясини ишлаб чиқаради.
3 ноябрь куни хонадон эгаси ва Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида “Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида” шартнома имзоланди.
© Пресс-служба Министерства энергетики Республики УзбекистанВ Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения
В Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
В Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения
Эндиликда ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.
Ушбу шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 МВт гача (ўзгарувчан ток ) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан, (микро ва кичик гидроэлектр станциялардан ташқари) электр энериясини харид қилишга тааллуқлидир.
© Пресс-служба Министерства энергетики Республики УзбекистанВ Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения
В Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
В Узбекистане впервые государство закупило электричество у населения
Мазкур амалиёт Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субектларини ягона электр энергетика тизимига улаш регламенти”га асосан амалга оширилади.
Бунда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергиясини сотиб олиш президентнинг 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сонли қарорида белгиланган тарифга асосан амалга оширилади.
“Аҳамиятлиси, шу каби ишлаб чиқарилган электр энергиясини умумий тармоққа сотиш – АСКУЭ тизими доирасида ўрнатилган замонавий электрон ҳисоблагичлар орқали амалга оширилади” – дейилган хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев на открытии солнечной электростанции в Навойиской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
Вазирлик шахсий қуёш фотоэлектр станцияларини (1 МВт гача) ўрнатиш истагида бўлган фуқаролар станцияларини ягона энергетика тизимига уланган ҳолда фойдаланишлари ҳамда ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юқоридаги қарорларга асосан шартнома асосида сотишлари мумкинлигини эслатган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала