Жамият

Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki фаолияти чекланди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишЛоготип мессенджера Telegram на экранах смартфона и компьютера
Логотип мессенджера Telegram на экранах смартфона и компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
"Ўзкомназорат" Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўзкомназорат") Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади.
"Ўзкомназорат" шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини юритади. Унга Odnoklassniki, YouTube, LinkedIn, Instagram, Facebook, Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар киради.
"Ўзкомназорат" ижтимоий тармоқларга июнь ойида тақдимнома юборган ва уларнинг фаолиятини 2 июль куни чеклаган. Кейин инспеция 2 ноябрь куни тақдимнома юборган ва уларнинг фаолиятини 3 ноябрь куни чеклаган.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2021
Жамият
Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жазо кучайтирилди
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июль ойи аввалида TikTok, Twitter, Skype, "ВКонтакте"нинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланган эди. Кейинроқ улар сафига Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам қўшилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала