Видео

Россия 2060 йилга қадар нейтрал углеродли иқтисод қуради – Путин

Россия 2060 йилга қадар нейтрал углеродли иқтисод қуради, бунинг учун ҳукумат ўрмон хўжаликларини асраш ва кенгайтириш билан шуғулланмоқда - Путин.
ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин иқлим бўйича Глазгода бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда видеоконференция форматида иштирок этди ва Россиянинг нейтрал углеродли иқтисодга ўтиш режалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
“Россия ўз олдига 2060 йилга қадар нейтрал углеродли иқтисод қуриш вазифасини қўйган. Биз бунда, албатта, ўзимизнинг такрорланмас ўрмон эко тизимларимизга, уларнинг CO2 газларини ютиш ва кислород ишлаб чиқариш потенциалига асосланамиз”, - деди Россия президенти.
“Ахир бизнинг ҳудудда Ер шарининг жами ўрмонларининг 20% жойлашган. Биз ушбу ўрмонларни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўрмоқдамиз”, деб Россия президенти ҳукмуат томонидан кўрилаётган чораларни санаб ўтди. Хусусан:
Ўрмонларни бошқариш тизимини такомиллаштириш;
Ўрмон ёнғинлари ва ноқонуний ўрмон кесишга қарши кураш;
Ўрмон ҳудудларни қайта тиклаш;
Ўрмон хўжалигини молиялаштиришни ошириш;
Шу сабабли Владимир Путин ҳам Глазго анжуманида муҳокама қилинаётган ўрмон эко-тизимларини сақлаб қолиш борасидага барча таклифларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Россия президенти фикрига кўра, G26да ўрмон хўжаликлари бўйича таклиф қилинаётган ташаббуслар Атмосферага CO2 газлари чиқаришни камайтириш бўйича Париж битимини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
ТЭЦ - Sputnik Ўзбекистон
Нейтрал углеродли иқтисод

Ушбу термон бирор давлат ёки компания СО2 газларини чиқаришни бутунлай тўхтатганини ёки уни манфий углеродли фаолият эвазига уни қисқартирганини англатади.

Ушбу термин 2020 йилдан бошлаб кенг қўлланила бошлади. Экологлар нейтрал углеродли иқтисодни 3 босқичга бўлишган:

1 - Атмосферага тўғридан-тўғри чиқариладиган газларни йўқ қилиш керак;

2 – фойдаланилаётган энергия манбаалари ҳам СО2 чиқармаслиги керак;

3 – нафақат компанянинг ўзи, балким унинг етказиб берувчи ҳамкорлари ҳам атмосферага СО2 чиқармаслиги керак.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала